«Xiaomi» бармоқ изи сканерига эга компьютер сичқончасини 30 доллардан сотади
Компьютерни блокдан чиқариш, сайтга кириш ҳамда харидларни амалга ошириш — эндиликда буларнинг барчасини бармоқнинг биргина ҳаракати орқали амалга ошириш мумкин, деб хабар берди «Лайфхакер».
«Xiaomi» компанияси томонидан тақдим этилган янги компютер сичқончаси биометрик сканер билан жиҳозланган бўлиб, бу бармоқ изидан пароль ўрнида фойдаланиш имкониятини беради.
Янгилик симли классик сичқонча кўринишига эга. Унинг дизайни имкон қадар содда ишланган — иккита тугма ва «ғилдиракча» (Моусе 3) мавжуд, унинг ёнида эса бармоқ изи сканерининг модули жойлашган. «Jessis J1» сичқончасига ўрнатилган «1 600 dpi» оптик кенгайтмали сканери ҳар қандай юзада яхши ишлайди.
Сичқонча «Microsoft» сертификатига эга бўлиб, бармоқ изи ёрдамида «Windows 10» ҳамда «Windows 8.1» операцион тизимлари ўрнатилган компьютерларни блокдан чиқариш мумкин.
Манипулятор симметрик кўринишда ишлангани сабаб ундан чапақайлар ҳам бемалол фойдалана олади. Ҳозирда сичқончанинг учта рангилиси тақдим этилмоқда: қора, оқ ва кумушранг. Оғирлиги эса 80 граммга, кабелининг узунлиги 1,8 метрга тенг.
Ушбу сичқонча апрел ойидан бошлаб 30 доллардан сотувга чиқади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter