Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хитой ташқи ишлар вазири ҳам Тошкентга етиб келди

Хитой ташқи ишлар вазири ҳам Тошкентга етиб келди

Фото: Анвар Илёсов (“Дунё” АА)

Хитой ташқи ишлар вазири Ван И Тошкентга келди. Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Хитой делегациясини Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов кутиб олди.

Ташриф дастурига биноан, Хитой ТИВ раҳбари Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг йиғилишида иштирок этади, шунингдек, «ШҲТ оиласи» мамлакатлари делегацияларининг раҳбарлари билан қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.

Аввалроқ Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Эфиопиядан Тошкентга келгани хабар қилинганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг