Хитойда дунёдаги энг кучли суперкомпьютер яратилди
Хитойда дунёдаги энг кучли, қуввати «эксаскейл» даражасига чиқарилган янги авлод суперкомпьютерининг ишчи модели тақдим этилди, деб хабар бермоқда «Синьхуа» агентлиги.
«Tianhe-3» номи берилган бу қудратли машина шу пайтгача жаҳон суперкомпьютерлари орасида етакчи бўлиб турган «Sunway TaihuLight»(Хитой)дан ўнлаб маротаба кучлидир.
Эслатиб ўтамиз, 1 эксафлопс — бир сонияда квинтильон (10 нинг 18-даражаси) амалиёт бажарилишини англатади.
Ушбу суперкомпьютер 2020-2021 йилларда ишга туширилиши кутилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter