Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хонага ўрнатилган табиий арчанинг ҳавога таъсири аниқланди

Хонага ўрнатилган  табиий арчанинг ҳавога таъсири аниқланди

Тадқиқотчилар табиий арча дарахтлари уйингиздаги ҳавога таъсир қилувчи учувчи органик бирикмалар чиқаришини аниқладилар.  

Тажриба давомида олимлар атроф-муҳит шароити назорат қилинадиган махсус камерага дуглас арча дарахтини жойлаштиришди. Ва 17 кун давомида арчадан чиққан моддалар миқдори ва тури ўлчанди. Улар шунингдек, учувчи органик бирикмалар янги бирикмалар ҳосил қилиш учун ҳаводаги бошқа компонентлар билан реакцияга киришишини синаб кўрдилар.

Дарахт ўзидан чиқарадиган монотерпенлар – углеводород, эфир мойлари  энг кенг тарқалган бирикмалар бўлиб, уларнинг даражаси биринчи куни энг юқори чўққисига чиқди, учинчи куни сезиларли даражада камайди. Уларнинг концентрацияси дастлаб ҳаво спрейи ёки янги қурилган ёғоч уйни ишлатиш билан бир хил даражада эди, кейин эса тезда деярли 10 баравар камайди. Умуман олганда, тадқиқотчилар 52 хил турдаги монотерпен – бирикмаларни аниқладилар.

Маълум бўлишича, ушбу бирикмалар уй ичида озон монотерпенлар билан реакцияга киришиб, формальдегид каби қўшимча маҳсулотлар ҳосил қилади. Бироқ, ишлаб чиқарилган формальдегид миқдори нисбатан кичик эди – миллиардга бир қисм. Одатда уйларда формальдегид концентрацияси миллиардга 20 дан 30 гача.

Олимларнинг таъкидлашича, баъзи одамлар  монотерпенларга сезгир бўлиши мумкин. Бунга йўл қўймаслик учун сиз уйга ўрнатилган  арча яқинидаги деразаларни очишингиз ёки арчани кесишдан уч кун ўтгач, уйга олиб келишингиз мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг