Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хоразм ва Жиззах балиқ овлашда етакчилик қилмоқда

Хоразм ва Жиззах балиқ овлашда етакчилик қилмоқда

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январ–март ойларида республика бўйича барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 21,3 минг тонна балиқ овланган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6,1 фоизга ошган.

Қайд этилишича, ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткич Хоразм вилоятида қайд этилган. Вилоятда уч ой давомида 4,5 минг тонна балиқ овланган. Иккинчи ўринни Жиззах вилояти эгаллаган бўлиб, ҳудудда 3,5 минг тонна балиқ етиштирилган ва овланган.

Тошкент вилоятида эса мазкур даврда 3,3 минг тонна балиқ овлангани маълум қилинди. Андижон вилоятида 1,7 минг тонна, Навоий вилоятида 1,5 минг тонна балиқ овланган.

Сирдарё вилоятида бу кўрсаткич 1,3 минг тоннани ташкил этган бўлса, Наманган вилоятида 1,2 минг тонна балиқ қайд этилган.

Фарғона вилоятида 1 минг тонна балиқ овланган. Қорақалпоғистон Республикаси ва Бухоро вилоятида эса мос равишда 0,9 минг тоннадан маҳсулот олинган.

Сурхондарё вилоятида 0,6 минг тонна балиқ овланган бўлса, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида бу кўрсаткич 0,5 минг тоннадан қайд этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг