Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хоразмда ов туризми ташкил этилади

Хоразмда ов туризми ташкил этилади

Фото: «uzbektourism.uz»

Хоразм вилоятида туризмнинг янги йўналишларидан бири – ов туризми ривожлантирилмоқда, деб хабар бермоқда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.

— Ов туризмининг қулай жиҳати шундаки, унда туристларга юқори даражада хизмат кўрсатувчи меҳмонхоналар қуриш талаб этилмайди, — дейди Хоразм вилояти туризмни ривожлантириш департаменти директори вазифасини бажарувчи Азизбек Полвонов. — Сайёҳликнинг бу турида анъанавий ҳордиқ чиқариш ва маиший қулайликларга эга бўлиш иккинчи даражали масала, деб қаралади. Туркиялик тадбиркор Ҳалис Танер билан вилоят ҳудудида ҳамкорликда овчилик туризмини ривожлантириш ва бу соҳага Қатар давлатидан инвесторлар жалб қилиш борасидаги режа ва таклифларни ўртоқлашдик.

Фото: «uzbektourism.uz»

Хорижлик инвестор ва вилоят мутахассислари биргаликда режалаштирилаётган овчилик туризмига мос келувчи ҳудудларни — Хоразм — Бухоро йўналишини жойларга чиқиб ўрганишди.

Яқин кунларда режалаштирилаётган ишларнинг амалиётга татбиқ этилиши юзасидан қатарлик инвесторларни Хоразм вилоятига ташрифи кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг