Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хорижга олиб кетилаётган 2 млн. доллардан ошиқ пул тўхтатиб қолинди (видео)

Хорижга олиб кетилаётган 2 млн. доллардан ошиқ пул тўхтатиб қолинди (видео)

Видеодан кадр.

ДХХ томонидан Наманганнинг Косонсой туманида яшовчи ака-укалар автомашинада «ўзбек-қирғиз» давлат чегараси томон ҳаракатланиб кетаётган вақтида тўхтатилди.

Автомашинасида бир дона полиэтилен пакетда 205.600 АҚШ доллари, синтетик қопда эса 836.300 АҚШ доллари, шунингдек, бошқа бир синтетик қопда 800.000 АҚШ доллари, жами 1.841.900 АҚШ доллари борлиги аниқланди.

Тезкор тадбир давом эттирилиб, Косонсойда яна бир тадбиркор қўлга олинди. Унинг «Малибу» русумли автомашинасида 167.100 АҚШ доллари борлиги аниқланди.

Ўтказилган тезкор тадбир натижасида жами 2 млн 9 минг АҚШ долларининг ноқонуний равишда мамлакатимиздан олиб чиқиб кетилишига чек қўйилди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг