Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хотин-қизларга ўқишга кириш учун қўшимча 2 мингта грант ажратилади

Хотин-қизларга ўқишга кириш учун қўшимча 2 мингта грант ажратилади

«Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини ташкил этиш тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2023/2024 ўқув йилидан:

- давлат ОТМга ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари фақат давлат гранти бўйича тасдиқланади;

- давлат ОТМга (молиявий мустақиллик берилган олий таълим муассасалари бундан мустасно) тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари бўйсунуви бўйича тегишли вазирлик (идора) томонидан тасдиқланади ҳамда ҳар йили 20 июнгача Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади;

- ОТМ бакалавриат таълим йўналишларига мос келувчи имтиҳон фанлари мажмуаси имтиҳон синовлари бошланишидан камида 6 ой олдин эълон қилинади.

2022/2023 ўқув йилидан республикада фаолият юритаётган хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларига давлат гранти асосида кадрлар тайёрлаш бўйича 1 000 та ўрин ажратиб борилади.

Қарорга кўра, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг тавсияномасини олган, олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизлар учун 2022/2023 ўқув йилидан бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича умумий белгиланган давлат гранти асосидаги қабул параметрларига қўшимча 2 000 та давлат гранти ажратилади. Бунда:

- тавсияномага эга хотин-қизлар учун давлат гранти асосида ажратиладиган қабул параметрларининг камида 50 фоизи аниқ ва табиий фанлар, техника ва тиббиёт йўналишлари орасида тақсимланади;

- ҳар йили 20 июлгача тавсияномага эга хотин-қизлар учун давлат гранти ўринларининг ОТМ ва бакалавриат таълим йўналишлари бўйича тақсимоти Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги расмий веб-сайтида эълон қилинади.

Қарорга кўра, қуйидагилар давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади:

- 2021/2022 ўқув йилида давлат ОТМ магистратурасига талабаликка қабул қилиниб, тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган хотин-қизларнинг 2022/2023 ўқув йили учун тўлов-контракт миқдори;

- 2022/2023 ўқув йилидан давлат ОТМ магистратурасига ажратилган қабул параметрлари доирасида базавий тўлов-контракт асосида талабаликка қабул қилинган хотин-қизларнинг тўлов-контракт миқдори.

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг тегишли қарори билан ўқишни кўчириш бўйича янги тартиблар белгиланганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг