Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хотинини пичоқлаган эр очиқда юргани рад этилди

Хотинини пичоқлаган эр очиқда юргани рад этилди

Ижтимоий тармоқларда Янгийўл туманида истиқомат қилувчи эркак хотинини пичоқлаб қўйганига қарамай очиқда юрганига оид хабарлар тарқамоқда.

«Xabar.uz» сўровига жавобан ҳолатга ойдинлик киритган Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов Тошкент вилоятининг Янгийўл тумани истиқомат қилувчи М. А. (1952 йилда туғилган) оилавий келишмовчилик туфайли 1979 йилда туғилган хотини Д. Т.нинг баданига хўжалик пичоғини бир неча бор санчиб, тан жароҳати етказганини тасдиқлади. Бироқ ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилмагани ва эркак очиқда гўёки бемалол юрганига оид хабарларни рад этди.

Унга кўра, жорий йилнинг 30 апрель куни кеч соат 23:30 чамасида содир бўлган воқелик юзасидан эртасигаёқ Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми «л» банди билан (қурол ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашё билан баданга оғир шкаст етказиш) жиноят иши қўзғатилган. Тергов жараёнида М. А. процессуал тартибда ушланиб, унга нисбатан «уй қамоғи» эҳтиёт чораси танланган. Бундай турдаги эҳтиёт чораси танланиши айбланувчининг 2-гуруҳ ногирони (Афғон уруши қатнашчиси) эканлиги билан изоҳланади.

Айни пайтда дастлаб тергов ишлари давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг