Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Яккабоғ ҳокими ва прокурори ишдан кетди, ёнган ўринбосарга жиноий иш очилди

Яккабоғ ҳокими ва прокурори ишдан кетди, ёнган ўринбосарга жиноий иш очилди

Мансур Туймаев (чапда).

Фото: «Озодлик»

Яккабоғ тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Мансур Тўймаев тадбиркор Баҳриддин Исомовга тегишли икки қаватли савдо ва маиший хизмат уйини ноқонуний равишда бузишга бўлган хатти-ҳаракати ўрнатилган тартибда ўрганиб чиқилган. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ўрганиш хулосаларига кўра, туман ҳокими Донаев Шоҳмурод Холбоевич ҳамда прокурори Жамшид Халилов эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

Ҳоким ўринбосари Мансур Тўймаев ўз ваколатига кирмайдиган хатти-ҳаракатларни амалга оширгани сабабли унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли бандлари асосида жиноят иши қўзғатилди.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2019 йил 20 июль куни Яккабоғ тумани ҳокими ўринбосари Мансур Туймаев «Ҳисор Сарлочин» МЧЖга тегишли савдо дўконларини бузиш ишларини ташкиллаштираётган вақтда мазкур жамиятда ишловчи, 1963 йилда туғилган фуқаро Б.И. ўзига тегишли савдо дўконини бузилишига фаол қаршилик кўрсатиб, М.Т.нинг юз қисмига елим идишда бўлган бензин ёқилғисини сепиб, уни ёқиб юборганди.

Бироз аввалроқ эса Яккабоғлик тадбиркор, туман ҳокими ўринбосари Мансур Тўймаевга бензин сепиб ёқиб юборган Баҳриддин Исомовнинг дўкони бузилмаслиги маълум қилинган эди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг