Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Яна 18 нафар судьяни жавобгарликка тортиш масаласи кўриб чиқилди

Яна 18 нафар судьяни жавобгарликка тортиш масаласи кўриб чиқилди

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашида 18 нафар судьяни интизомий жазога тортиш масаласи кўриб чиқилди.

Бу ҳақда Кенгаш матбуот хизмати маълум қилди.

Кенгаш йиғлиши натижасига кўра, 4 нафари судьяга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллашни рад қилиш, 14 нафарига нисбатан розилик бериш ҳақида қарор қабул қилган.

Кенгаш матбуот хизмати интизомий жазога тортилаётган судьялар сони кўпаяётганини эътироф қилар экан, бу «... айрим судьяларнинг профессионал салоҳияти нечоғилигидан ташқари уларга қўйилаётган талаблар ошиб бораётганини ҳам билдиришини» таъкидлайди.

Эслатиб ўтамиз, Судьялар олий кенгаши жорий йилнинг апрель ойи бошида 25 нафар, ойнинг охирида эса яна 10 нафар судьяни интизомий жавобгарликка тортишга розилик бергани хабар қилинганди.

Кенгаш розилигидан сўнг интизомий  жазо чоралари тегишли малака ҳайъатлари томонидан қўлланилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг