Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Яна бир дори сотувдан олингани ҳақида хабарлар тарқалди

Яна бир дори сотувдан олингани ҳақида хабарлар тарқалди

Иллюстратив фото

Ўзбекистонда «Док-1 Макс» (Ҳиндистон) сиропини қабул қилган 19 нафар бола нобуд бўлди. Дори сотувдан олинди, суриштирув кетмоқда, жиноят ишлари очилган.

Ҳозиргина Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги «ДОК-1 MAKС сироп 100 мл» ва «ДОК-1 таблетки №10» дори воситалари республикамиздаги барча дорихоналар расталаридан тезкорлик билан йиғиб олингани ҳақида баёнот берди.

Шу хабарлар фонида яна бир дори сотувдан олиниши ҳақида хабарлар интернетда тарқалди.

Хабарларда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг директори С.Кариев имзоси билан тасдиқланган хат сурати илова қилинган. Хат ҳаққонийми-йўқми — аниқмас.

Хатда «Амбронол» сиропини зудлик билан дорихоналардан қайтариб олиш чораси кўрилиши сўралган. Бу сироп ҳам «Док-1 Макс» сингари Ҳиндистонда — «Marion Biotech» компанияси томонидан ишлаб чиқарилган.  Хатда бугунги сана — 29 декабр турибди.

«Амбронол» ҳам «Док-1 Макс»га ўхшаб шамоллаганда қўлланиладиган сироп.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг