Яна бир метро бекатининг эски номи тикланиши мумкин
Мамлакатимиздаги бир гуруҳ жамоат арбоблари Тошкент шаҳридаги кўча ёки метро станциясида академик Ҳ. М. Абдуллаевнинг номини тиклаш таклифи билан мурожаат қилди. Бу ҳақда «рodrobno.uz» хабар берган.
Мурожаат қилган олимлар орасида Ўзбекистон Фанлар академияси академиклари Наим Каримов, Аҳмадали Асқаров, Хабибулла Акбаров, Турсунбой Рашидов, профессор Юсуф Абдуллаев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист Санжар Ёқубов, журналистлар Ильмира Раҳматуллаева, Аъло ва Эльпарид Хўжаевлар, Раҳимжон Султонов, сиёсатшунос Носир Тоиров каби йигирмага яқин фан арбоблари бор.
Хатда геология фанининг миллий ва халқаро миқёсдаги таниқли вакилларини Ҳ. М. Абдуллаев номидаги академик медаллар билан тақдирлашни ҳам қайта йўлга қўйиш бўйича фикрлар билдирилган.
1992 йилда Ўзбекистонда кўплаб хорижлик меҳмонлар иштирокида академик Ҳабиб Абдуллаевнинг 80 йиллиги кенг нишонланган ва Президент фармонига мувофиқ, академик Ҳабиб Абдуллаев номидаги диплом ва олтин медал таъсис этилган. Шундан сўнг Тошкент метрополитенининг Юнусобод метро линияси бекатларидан бири ва Мирзо Улуғбек туманидаги кўчалардан бирига унинг номи берилади.
Кейинчалик жамғарма фаолияти тугатилиб, диплом ва академик медаллар берилиши тўхтатилди. Ҳабиб Абдуллаев кўчаси Мирзо Улуғбек, метро номи эса «Шаҳристон»га ўзгартирилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter