Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Яна бир соҳада «бодикамера» тизими жорий этилди

Яна бир соҳада «бодикамера» тизими жорий этилди

«Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази» давлат муассасасида «боди камера»лар билан ишлаш тизими йўлга қўйилди.

«Xabar.uz»га тақдим қилинган маълумотга кўра, коррупция билан боғлиқ ҳолатларни олдини олиш ва фаолият шаффофлигини таъминлаш мақсадида шундай йўл тутилмоқда.

Қайд этилишича, мамлакатимизда «ягона дарча» божхона ахборот тизими ҳисобланган singlewindow.uz сайти ишга туширилган бўлиб, мувофиқликни баҳолаш соҳасида инсон омилини қисқартириш учун ишлаб чиқарувчи ва тадбиркорлар UzTest давлат муассасаси орқали маҳсулотларини сертификатлаштиришда фақатгина ушбу сайтда ариза йўллаши, ҳужжат топшириши ва сертификатини қабул қилиб олиши мумкин.

Марказнинг сертификалаштириш органлари ходимлари ариза йўллаган мурожаатчи маҳсулотларини синов лабораторияларига тақдим этиш учун жойларга чиққан ҳолда маҳсулот партиясидан белгиланган меъёр ва талабларга асосан намуна танлаб олади ҳамда замонавий синов лабораториялар мажмуасига топширади. Ушбу жараённинг очиқ ва ошкоралигини таъминлашга қаратилган янги кузатув воситалари билан коррупциянинг олдини олиш, мамлакатимиз бозорларига сифатсиз маҳаллий ва импорт маҳсулотлар кириб келишининг кескин даражада қисқартирилишига эришилади.

Маҳсулотларни сертификатлаштириш, синовдан ўтказиш ва бошқа соҳада кўрсатиладиган хизматлар нархлари муассасанинг расмий сайтида (uztest.uz) жойлаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг