Янги Тошкент тумани ҳудудига ўтаётган маҳаллалар сони маълум бўлди
![Янги Тошкент тумани ҳудудига ўтаётган маҳаллалар сони маълум бўлди](https://xabar.uz/static/crop/3/2/920__95_3273934390.jpg)
Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаси ҳисоботига кўра, Тошкент вилоятидан умумий ҳисобда жами 37 та МФЙлар Янги Тошкент ҳудудига ўтмоқда.
Улар Юқори Чирчиқ туманидан:
- тўлиқ - 20 та
- қисман - 11 та
Ўрта Чирчиқ туманидан:
- тўлиқ - 3 та
- қисман - 3 та
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ вилоятнинг 20 мингга яқин кўчмас мулк объектлари Янги Тошкент тумани ҳудудига ўтаётгани айтилганди. Ушбу объектларнинг сони жами 19 723 тани ташкил этган.
- Турар жойлар - 18 773 та;
- Нотурар жойлар - 891 та;
- Кўп қаватли уйлар - 52 та.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter