Янги халқаро аэропорт учун Ўртачирчиқ ва Қуйичирчиқ туманларидан ер ажратилади

Янги халқаро аэропорт қурилиши учун Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ ҳамда Қуйичирчиқ туманларидан жами 1309,76 гектар ер майдони ажратилиши режалаштирилмоқда.
Бу ҳақда Тошкент вилояти Кадастр бошқармаси маълумот қилди.
Қайд этилишича, ажратилган ердан:
- суғориладиган ерлар -1075,45 гектар;
- боғлар — 112,69 гектар;
- яйлов ва пичанзорлар — 0,65 гектар;
- бошқа ерлар — 120,97 гектар.
Ўртачирчиқ туманидан жами 790,76 гектар.
Шундан:
- суғориладиган ерлар — 609,95 гектар;
- боғлар — 112,63 гектар;
- яйлов ва пичанзорлар — 0,65 гектар;
- бошқа ерлар — 67,53 гектар.
Қуйичирчиқ туманидан жами 519 гектар.
Шундан:
- суғориладиган ерлар — 465,5 гектар;
- боғлар — 0,06 гектар;
- бошқа ерлар — 53,44 гектар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter