Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Япония аҳолиси 2024 йилда рекорд даражада қисқарди

Япония аҳолиси 2024 йилда рекорд даражада қисқарди

Фото: Интерфакс.

Япония Ташқи ишлар вазирлиги 2024 йилда аҳоли сони рекорд даражада камайганини билдирди.  Мамлакат бир йилда 900 минг кишини йўқотган.

Шу билан бирга хорижлик резидентлар сони рекорд даражада ошганини қайд этди. 2009 йилда 126,6 миллион кишига етганидан бери аҳоли сони кетма-кет 16 йил давомида камайиб бормоқда. Мутахассисларнинг прогнозларига кўра, 2026 йилга бориб Японияда яшовчилар сони 120 миллиондан кам бўлади. Япония ҳукумати томонидан эълон қилинган ҳужжатда, шунингдек, хорижлик резидентлар сонининг ўсиши 350 000 дан ортиқ кишини ташкил этгани, уларнинг 20 фоизи Токиода эканлиги кўрсатилган.

Токио аҳоли сонининг 0,13% га ошган. Расмий маълумотларга кўра, ҳозирда Японияда 120,6 миллион аҳоли истиқомат қилади, улардан 3,7 миллиони хорижликлардир.

Япония ҳукумати демографик таназзулга қарши чора-тадбирларни кучайтирмоқда: 2024 йилда оилаларни қўллаб-қувватлаш учун 5,3 триллион иена (тахминан 34 миллиард доллар) ажратилган - булар болалар нафақаси, бепул таълим ва бола парваришида ёрдам саналади. Япония ҳукумати иш ҳафтасини тўрт кунга қисқартириш ва ота-оналар учун янги имтиёзлар жорий этиш имкониятларини ҳам кўриб чиқмоқда.

Аввалроқ, 20 июл куни Япония парламенти юқори палатасига сайловлар якунига кўра, ҳукмрон коалиция миграция билан боғлиқ муаммолар туфайли кўпчиликни йўқотган эди. Айни пайтда мухолифат кучлари, жумладан, ўнг қанот популист Сансеито партияси иммиграция қонунларини кучайтиришга чақирмоқда. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг