Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Япония бош вазири қайта сайланди

Япония бош вазири қайта сайланди

Фото: Nippon.com

Шигеру Ишиба Япония бош вазирлигига қайта сайланди — Либерал-демократик партия (ЛДП) етакчиси парламент қуйи палатасида ўтказилган овоз беришнинг иккинчи босқичда энг кўп овоз тўплади.

67 ёшли сиёсатчини 221 депутат қўллаб-қувватлади. Шигеру Ишиба ўз партиясини ислоҳ қилиш, иқтисодиётни жонлантириш ва мудофаа харажатларини икки баравар оширишга ваъда берган.

«Мен сиёсат халққа тегишли бўлган бошланғич нуқтага қайтаман ҳамда сиёсий ва партиявий ислоҳотлар устида ишлайман», — деди Шигеру Ишиба.

Япония бош вазири Фумио Кисида 2024 йил августидаги баёнотида ЛДП етакчилиги учун сентябрдаги сайловда иккинчи муддатга номзодини қўймаслигини эълон қилди. Бунгача ЛДПнинг айрим аъзолари партия пулларини ўзлаштириши билан боғлиқ можаро келиб чиққанди. Партия етакчилиги учун 2024 йил 27 сентябрда ўтган сайловда Ишиба зафар қозонган ва 1 октябрда Япония парламенти уни мамлакат бош вазирлигига сайлаган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг