Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Японияда когнитив тест жорий қилинганидан сўнг ЙТҲлар сони камайди

Японияда когнитив тест жорий қилинганидан сўнг ЙТҲлар сони камайди

Японияда ҳайдовчилик гувоҳномаси муддатини узайтириш учун когнитив тестдан ўтиш мажбурияти жорий қилинганидан сўнг йўл-транспорт ҳодисалари сони камайди. Япон тажрибаси ҳақидаги мақола Journal of the American Geriatrics Society журналида эълон қилинди.

Олимлар тадқиқот учун Япония полициясининг ЙТҲ ҳамда 70 ёшдан ошган пиёдалар ва велосипедчилар ўртасидаги жароҳатланишлар сони ҳақидаги маълумотларидан фойдаланишди. Тадқиқот 2012 йил июлидан 2019 йил декабригача даврни қамраб олди. 2017 йилнинг мартидан бошлаб 75 ёшли ва ундан ошган ҳайдовчилар гувоҳномаси муддатини узайтириши учун когнитив тестдан ўтиш мажбурияти юкланди. Тести ёмон чиққанлар шифокорларга йўналтирилди. Шифокорлар деменцияни (кексайганда онг билан боғлиқ айрим функциялар, айниқса, хотиранинг сусайиши) тасдиқлашса, ҳайдовчилик гувоҳномаси бекор қилинадиган ёки кучини йўқотадиган  бўлди.

2012–2019 йилларда 70 ёш ва ундан ошган ҳайдовчилар иштирокида 602 885 та ЙТҲ содир бўлган, шу ёш гуруҳидаги пиёдалар ва велосипедчилар 196 889 маротаба жароҳат олган. Янги қоида жорий этилганидан сўнг кекса ҳайдовчилар ўртасида тўқнашувлар содир этилиши (3670 тага) камайиб, худди шу ёш гуруҳидаги пиёдалар ва велосипедчиларнинг жароҳат олишлари сони ошди (959 тага).

«Кекса велосипедчилар ва пиёдаларнинг хавфсизлиги устида кўпроқ ишлашимиз керак. Қолаверса, ҳайдовчилик гувоҳномасидан айрилган кексаларнинг машинасиз ҳаётга кўникишида ва хавфсиз муқобил транспорт воситаларига ўтишида ёрдамлашишимиз шарт», — деди тадқиқот муаллифи Харухико Инада.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг