Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Японияда қурбонлар сони 134 кишига етди

Японияда қурбонлар сони 134 кишига етди

Фото: «Los Angeles Times»

Японияда содир бўлган табиий офат оқибатида ҳалок бўлганлар сони 134 кишига етди. 88 кишининг тақдири номаълумлигича қолмоқда. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Кеча ҳалок бўлганлар сони 126, бедарак кетганлар эса 60 нафар эди.

«Хабарларга кўра, кучли оқим машина ичидаги кишиларни оқизиб юрибди. Жабрланганларни қутқариш учун 2 миллиард иен (20 миллион доллар) ажратилди», – дейди Япония ҳукумати матбуот котиби Ёсихидэ Суга.

Табиий офатнинг зарари ҳали аниқланмади.

Кеча кечга яқин 1,8 минг кишини қутқарилган, 11 мингдан ортиқ киши хавфсиз жойларга кўчирилган, 20 мингга яқин уй электр энергиясисиз қолган.

Душанба куни Япония бош вазири шу йил 11-18 июль кунлари Европа ва Яқин Шарқ мамлакатларига уюштириладиган сафарларини табиий офат туфайли бекор қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг