Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ЙҲХ инспектори: «Нима дейсан?! Ол, чеккага!»

ЙҲХ инспектори: «Нима дейсан?! Ол, чеккага!»

Скриншот: «Facebook»

Ижтимоий тармоқларда Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходими билан боғлиқ оғриқли лавҳа тарқалди.

Давлат белгиси 01 475 VSF бўлган «Нексия-2» русумли хизмат машинасида ҳаракатланаётган ЙҲХ инспекторига ҳайдовчи яқинни ёритувчи чироқни ёқволишини эслатади. Бунга жавобан испектор: «Ўзинг ёқиб юравер!» маъносида гап айтади. Ҳайдовчи: «Нима, янги қоидани сизга (ЙҲХ ходимларига) тааллуқли эмасми?» маъносидаги саволига инспектор асабий тарзда: «Ҳа, менга тааллуқли эмас, нима дейсан?» мазмунида гапириб, дарҳол унга машинасини четга олиб, тўхташни буюради...

Кундузиям чироқни ёқиб юриш шарт қилинган қоида шундоғам кенг жамоатчиликнинг норозилигига учраб, баҳс-мунозаралар пасаймаётган шу кунларда ЙҲХ ходимининг ўзини бундай тутишини ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди. Ўша инспекторнинг хизмат автомашинасини бошқараётган чоғ хавфсизлик тасмасини тақмагани, шунингдек, бошида фуражка, қўлида таёқ бўлмаган ҳолда ҳайдовчига (ҳеч бир сабабсиз!) машинасини чеккага олиб, тўхташга буюриши соҳа ходимлари билан ҳали кўп ахлоқий-тарбиявий ишлар қилиш кераклигини ҳам кўрсатади.

Мазкур лавҳа юзасидан Ички ишлар вазирлиги расмий маълумот бергани йўқ ҳали.

Кутяпмиз.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг