Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Наҳотки 2262 кишининг жони қаёқдаги «пробка» ёки 5 дақиқа кўпроқ юришдан қадрсиз бўлса?!

Наҳотки 2262 кишининг жони қаёқдаги «пробка» ёки 5 дақиқа кўпроқ юришдан қадрсиз бўлса?!

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги 2018 йилда йўл-транспорт ҳодисаларида неча киши ҳалок бўлганини маълум қилди.

Маълумотларга кўра, 2018 йилда республикада ЙТҲларда 2262 киши ҳалок бўлган. Бу 2017 йилдагига қараганда 8,5 фоиз камроқ (2017 йилда 2473 киши).

Шунингдек, ЙТҲ оқибатида 8458 киши тан жароҳати олган (2017 йилда 9637 киши).

Аввалги йилга қараганда ҳодисалар сони бироз камайган бўлиши мумкин, аммо Ўзбекистон ҳамон йўлларда ўлим сони юқори бўлган мамлакатлар қаторида қолмоқда.

Ижтимоий тармоқларда ушбу мавзуга муносабатлар билдирилмоқда.

«2018 йилда Ўзбекистон йўлларида 2262 киши ҳалок бўлибди. Кунига 6 киши дегани. Ҳар куни кимнингдир отаси ё онаси, опаси ё синглиси, акаси ё укаси, фарзандлари машина ғилдираклари тагида ҳалок бўляпти. Бу фожиа бўлмай нима?», деб ёзади телеграмдаги каналлардан бирининг муаллифи.

«Аввалги постларимнинг бирида ўлимларни камайтиришнинг усулларидан бири сифатида рухсат берилган тезликни 70 км/соатдан 50 га туширишни таклиф қилгандим. Дунёнинг барча ривожланган давлатларида ушбу тезлик белгилаб қўйилган. Ўлимларни камайтиришнинг синалган йўлларидан бири бу, велосипед яратишнинг кераги йўқ!

Бу таклифимга баъзилар «аввал трассалар қурайлик, аввал йўлларни текислайлик… ҳаммаёқ «пробка» бўлиб кетади», дейишди. Ҳа, майли, 25 йилдан бери қурилмаган трассалар қурилиб қолар, деб умид қилиб ўтираверайлик, кунига эса 6 киши қурбон бўлаверади.

... «Мана, 2 минутда бораман дейишади», аммо ҳали уйидан чиқиб кетмаган бўлади. Сал вақтлироқ ҳаракат қилайлик, олдиндан режалаштирайлик, секинроқ, эътиборлироқ юрайлик ва кунига 6 кишининг жонини сақлаб қолайлик.

... Наҳотки 2262 кишининг жони қаёқдаги «пробка» ёки 5 дақиқа кўпроқ юришдан қадрсиз бўлса?!», дейди у.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг