Йўловчини «қўрқитиб юборган» ўриндиқ ҳақида тушунтириш берилди
Ижтимоий тармоқларда йўловчининг Тошкент метрополитенининг «Олмазор» бекатидаги ўриндиқдан қўрқиб кетгани ҳақидаги пости тарқалди.
«Toshkent metropoliteni» ДУК ушбу ҳолатга муносабат билдириб, ўриндиқлар 2020 йилнинг декабрь ойида ўрнатилгани, дизайни оддий услубда яратилганини ва ушбу ўриндиқлар ҳеч қандай рамзий маънога эга эмаслигини қайд этди.
«Шу ўринда фуқаролардан ноўрин хулосаларга келмасликларини сўраймиз. Жумладан, кутиш ўриндиқлари махсус тарзда икки томонлама очиқ қилиб жойлаштирилган», дейилади муносабатда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter