Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ёш актрисанинг умрига зомин бўлган ҳайдовчига қандай чора кўрилди?

Ёш актрисанинг умрига зомин бўлган ҳайдовчига қандай чора кўрилди?

Фото: «ircity.ru»

Фарангиз Раджиметовани уриб юборган ҳайдовчига нисабатан «уй қамоғи» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди ва муайян шахслар билан алоқада бўлиш, хат-хабар олиш ва жўнатиш, ҳар қандай алоқа воситаларидан фойдаланиш ва улар ёрдамида сўзлашувлар олиб бориш, уй-жойни тарк этиш сингари тақиқлар (чекловлар) ўрнатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Олий суди матбуот хизматига таяниб «Repost.uz» хабар берди.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туман суди томонидан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланаётган Улуғбек Эркалиевга нисбатан Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туман прокуратурасининг «уй қамоғи» тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимосномаси кўриб чиқилди ва қанотлантирилди.

Эслатиб ўтамиз, таниқли актриса Фарангиз Ражиметова вафот этган ЙТҲ 20 июль куни Абдулла Қодирий ва Маҳатма Ганди кўчалари кесишган чорраҳада содир бўлганди. Маълум бўлишича, актрисани «Mercedes Benz» русумли машина ҳайдовчиси, 1995 йилда туғилган йигит уриб юборган. Ҳозирда теров ҳаракатлари давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг