Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Шота Руставели»даги фожиа: ёш ҳайдовчи пиёда умрига зомин бўлди

«Шота Руставели»даги фожиа: ёш ҳайдовчи пиёда умрига зомин бўлди

19 ноябрь куни Яккасарой тумани, Шота Руставели кўчасида 2003 йилда туғилган ҳайдовчи Асадбек А. «Nexia-3» автомашинасида ҳаракатланиб, пиёдани уриб юборди.

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида тан жароҳатлари олган 34 ёшли Раиля К. касалхонага олиб кетилаётган вақтда вафот этган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми («Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш») билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг