Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Йўталдан халос бўлишнинг самарали йўли айтилди

Йўталдан халос бўлишнинг самарали йўли айтилди

Aнглиянинг Холл университети олимлари шоколад йўталдан халос бўлишга яхши ёрдам беради, деган хулосага келишди деб ёзмоқда «Lenta inform» нашри.

Шифокор-олимлар томонидан 2019 йилнинг биринчи чорагида ўтказилган тадқиқотда 163 нафар кўнгилли иштирок этди. Тадқиқот натижаларига кўра, шоколад таркибидаги какао биологик фаол моддалар бой бўлган теобромин туфайли йўталиш истагини бостиради.

Ушбу тажрибада аниқланишича, шоколад асосидаги дори-дармонларни қабул қилган беморда икки кун ичида сезиларли ўзгаришлар кузатилган. Ушбу далилларга асосланиб, олимлар антитуссив дори воситаларига эга кодеинга нисбатан йўталга қарши теоброминнинг самаралироқ эканлигини айтишди.

Холл университети профессори Алин Мориснинг таъкидлашича, кучли йўтал пайдо бўлганда аччиқ шоколаднинг кичик бир қисмини оғизда эритиб юбориш кифоя қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг