Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«YouTube» офисига қилинган ҳужумнинг сабаби аниқланди

«YouTube» офисига қилинган ҳужумнинг сабаби аниқланди

Фото: «tass.ru»

«YouTube»нинг Калифорния штати Сан-Бруно шаҳрида жойлашган  штаб-квартирасида отишма содир этган Насим Нажафи Агдам компания у жойлаштираётган видеоларнинг кўрилганлигига оид статистикани мунтазам равишда камайтириб боргани ҳақида шикоят қилди. Бу ҳақда lenta.ru ёзмоқда.

Масалан, Агдам жойлаштирган скриншотда унинг бир ролиги 2016 йил 15 январгача 182 минг марта кўрилгани, шу йилнинг 14 октябригача эса худди шу ролик 94 мингдан сал кўпроқ марта кўрилгани, яъни статистика камайтирилгани кўриниб турибди.  

«Видеони 366 минг марта кўришгани учун менинг даромадим 10 цент бўлиши мумкинми?», — деган аламзада Агдам. Унинг отаси эса сўнгги вақтларда қизи «YouTube»га жойлаштираётган видеоларининг кўрилганлигидан тушаётган даромад камайиб кетгани ва бундан унинг қаттиқ жаҳли чиққанини айтди.

Шунингдек, Агдам компания офисига ҳужум қилишидан аввал бир неча кун олдин оиласи полицияга унинг йўқолганлиги ҳақида хабар қилгани маълум бўлди. 

Қизнинг отаси ҳуқуқ-тартибот ходимларини Агдам «YouTube» офисига бориши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган. Ҳуқуқ-тартибот ходимлари қизни «YouTube» офиси жойлашган Сан-Матео округига чегарадош Санта-Клара округида, машинасида ухлаётган ҳолида топишган, у билан гаплашиб, бу ҳақда уйидагиларга хабар беришган, бироқ уни тинтиб кўришмаган.

Бир неча соатдан сўнг эса қиз офисда отишма содир этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг