Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ЙПХ ходимлари ДСИ бошлиғи ўринбосарини ўлдириб қўйишгани айтилмоқда

ЙПХ ходимлари ДСИ бошлиғи ўринбосарини ўлдириб қўйишгани айтилмоқда

Фото: «Эзгулик» жамияти

Шу йилнинг 10 июнь куни Самарқанд вилояти, Каттақўрғон туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари Азиз Аҳмедов Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимларининг зўровонлиги туфайли вафот этди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари «Эзгулик» жамияти.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Каттақўрғон тумани прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 206-моддаси 1-қисми (Мансаб ваколатидан четга чиқиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган.

Жиноят иши материалларига кўра, 10 июнь куни тунги соат 00.20 ларда 42 ёшли солиқ ходими Азиз Аҳмедов ўзининг  давлат рақами 30 B 572 PA бўлган Cobalt русумли автомобилида  йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги сабабли навбатчилик қилаётган тўрт нафар инспектор томонидан тўхтатилган.

ЙПХ инспекторлари ўзларининг бошқарувида бўлган Spark русумли автомобилининг орқа ўриндиғига солиқ хизматчисининг юз қисмидан босиб, унинг ўзига азоб бермасликларини сўраб бақирганига қарамай, унинг қисқа ва тез ўлимига сабаб бўлишган.

Самарқанд вилояти суд-тиббий экспертизаси хулосасига кўра, солиқ хизматчисининг ўлимига юрак ўлчами ва массасининг кескин ошиши, яъни нафас қайтиши сабаб бўлган. Ўтказилган суд тиббий экспертизаси давомида солиқ инспекцияси раҳбарининг юз ва бўйин қисмлари, тирсак ва бошқа соҳаларда жароҳатдан олинган шилинмалар борлиги аниқланган.

«Мазкур воқеа ички ишлар идораларининг зўровонлик ҳаракатлари давом этаётгани, тизимда назорат тўла издан чиққанини кўрсатмоқда.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари «Эзгулик» жамияти Қийноқларга қарши миллий превентив механизмлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили, Инсон ҳуқуқлари бўйича республика Миллий маркази раҳбариятини мазкур ҳодисани ўрганишга чақиради», дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг