Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Юлдуз Усмонова судга бормади

Юлдуз Усмонова судга бормади

Қорақалпоғистоннинг «Эл хизматида» газетаси журналистлари хонанда Юлдуз Усмоновани маҳаллий телеканаллардан бирида айтган гаплари учун судга беришган.

Қайд этилишича, судга мурожаат қилганлар Ю.Усмонованинг республика аҳолисидан узр сўрашини талаб қилишмоқда.

«Ушбу иш бўйича суд жараёни кеча, 7 июль куни бўлиб ўтиши режалаштирилган эди.

Бироқ Усмонованинг соғлиғида муаммо борлиги сабабли суд жараёни бошқа кунга қолдирилди.

Маълумотларга кўра, тегишли гувоҳнома судга тақдим этилган ҳамда суд жараёни 16 июлга қолдирилди», дейилади телеграмдаги «Тошкент вилоят судлари» каналида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг