Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Юлдуз Усмонованинг «отинойи»лиги жамоатчиликнинг кескин танқидига учрамоқда

Юлдуз Усмонованинг «отинойи»лиги жамоатчиликнинг кескин танқидига учрамоқда

Фото: «Одноклассники»

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг ижтимоий тармоқ орқали тўғридан-тўғри «диндан дарс ўтгани» фойдаланувчиларнинг кескин эътироз ва танқидларига сабаб бўлмоқда. Хонанда диний мавзуда савол-жавоб қилар экан, гап орасида ҳадислардан бирини «нотўғри» дейишгача боради.

«Фейсбук» ижтимоий тармоғининг «Халқ билан мулоқот гуруҳи»да Ю.Усмонованинг «амри маъруфи» ҳамон муҳокамадан тўхтагани йўқ.

Билдирилаётган муносабатлар орасида шунақалари ҳам борки, уларни на айтиб бўлади, на ёзиб...

Ислом — ўта нозик ва ҳассос мавзу. Инсон эътиқоди билан боғлиқ масалада билиб-билмай айтилган бир оғиз гап турли тушунмовликларга сабаб бўлиши мумкин. Шу боис ҳатто тан олинган уламолар ҳам масъулият залворидан айни мавзуда етти эмас, етмиш ўлчаб, бир кесган ҳолда гапиришга интилишади, бошқаларни шунга даъват қилишади.

Шунга қарамай, махсус диний таълим олмаган, балки шўх-шўх яллалари билан танилган қўшиқчининг мазкур чиқишига ваколатли ташкилотлар, хусусан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси расман муносабат билдиргани йўқ.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг