Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Юнусобод туманидаги айрим йўл қисмлари ёпилади

Юнусобод туманидаги айрим йўл қисмлари ёпилади

Йўл таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари туфайли 16 март куни соат 08:00 дан бир ой давомида Юнусобод туманидаги айрим йўл қисмлари ҳаракатланиш учун ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.

1) Аҳмад Дониш кўчасининг иккиламчи йўли, Анорзор кўчасидан Амир Темур шоҳ кўчасигача бўлган қисми;

2) Амир Темур шоҳ кўчаси яқинидаги қайтиш йўли;

3) Аҳмад Дониш кўчасининг иккиламчи йўли, Амир Темур шоҳ кўчасидан Мойқўрғон кўчасигача бўлган қисми ёпилади.

Ҳайдовчиларга вужудга келиши мумкин бўлган тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг