Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Бунёдкор» стадиони атрофидаги айрим кўчалар ёпилади

«Бунёдкор» стадиони атрофидаги айрим кўчалар ёпилади

Фото: «Xabar.uz»

Бугун, 5 сентябр куни Ўзбекистон ва КХДР ўртасида футбол бўйича ЖЧ-2026 саралаши 3-босқичи доирасидаги учрашув бўлиб ўтади.

Шу муносабат билан  Чилонзор туманининг қуйида келтирилган кўчаларда соат 17.00 дан соат 23.00 гача  бўлган вақт оралиғида автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик чекланиши эълон қилинди:

— Муқимий ва Чилонзор кўчалари чорраҳасидан, Чилонзор  ва КХАЙ кўчалари чорраҳасигача бўлган қисми;

— Муқимий  ва Арнасой кўчалари чорраҳасидан, Чўпонота ва Арнасой кўчалари чорраҳасигача бўлган қисми; 

— Бунёдкор иккинчи даражали кўчасидан-Чўпонота кўчасигача бўлган қисми.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг