Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Юнусободда Spark ичидан катта миқдорда наркотик топилди

Юнусободда Spark ичидан катта миқдорда наркотик топилди

Видеодан кадр.

Тошкентда беш килограмм гиёҳванд моддалари аниқланди.

ИИВ ва ДХХ томонидан Юнусобод туманида ўтказилган тезкор тадбирда Spark русумли транспорт воситаси тўхтатилиб, ҳолислар иштирокида кўздан кечирилган.

Унда машинанинг олд қисмига жойлаштирилган, 5 дона полиэтилен пакетга ўралган оғирлиги 5 кг миқдордаги гиёҳвандлик воситалари топилиб, ҳолислар иштирокида расмийлаштирилиб олинган. 

Тезкор суриштирув натижасида гумонланувчи шахснинг шериги ҳам борлиги аниқланиб, унинг яшаш манзили ҳолислар иштирокида кўздан кечирилганда ҳонадондан 6 ўрамда турли хилдаги гиёҳвандлик моддалари борлиги маълум бўлди. 

Ўтказилган тезкор тадбирда жами 5кг 370 грамм гиёҳвандлик моддаларининг тарқалиши олди олинди. 

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчиларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг