Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Зангиота. Майитларни олиб кетиш катта муаммога айлангани айтилмоқда

Зангиота. Майитларни олиб кетиш катта муаммога айлангани айтилмоқда

Фото: «Xabar.uz»

Зангиотадаги касалхона ўликхонасидан майитларни олиб кетиш катта муаммога айланмоқда. Бугун тармоқда  тарқалган лавҳада ўликхона олдида тўплангани ва вафот этган яқинлари жасадини олиб кетиш учун катта муаммо йўлиқишаётгани англашилади. Айтилишича, марҳумларнинг ҳақиқатда вафот этганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этганлар соатлаб кутишга тўғри келаётир. "Иши юришаётган" тобут ташишга ихтисослашган машиналар ҳам хизмат ҳақини кўтариб олишган:  700 минг сўмдан бошланиб, йўлнинг узоқлигига қараб  нарх баландлаб бораверади...

Бундай манзаралар ковиддан вафот этаётганларга оид расмий статистикага нисбатан асосли шубҳа туғдириши аниқ. Куни кеча ижтимоий тармоқларда тарқалган аудиода соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Абдуҳаким Ҳожибоев Зангиотадаги махсус шифохонада, «кислород давленияси тушиб кетаётгани учун ҳар куни бир нечта одам ўлаётгани»ни айтганидан кейин-ку шубҳалар баттар ошди.

А. Ҳожибоевнинг гапларига Соғлиқни сақлаш вазирлиги одатдагидек "сип-силлиқ" изоҳ бериш билан чекланди, холос. Унда «кислород давленияси тушиб кетаётгани учун ҳар куни бир нечта одам ўлаётгани»ни хусусида  деярли чурқ этилмайди.

 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг