Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Зангиотада 22 ёшли йигит маҳалладошининг уйига ўт қўйди. 12 яшар болакай нобуд бўлди

Зангиотада 22 ёшли йигит маҳалладошининг уйига ўт қўйди. 12 яшар болакай нобуд бўлди

Фото: «Днепр Час»

Шу йилнинг 16 март куни Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги Ҳаракат МФЙдаги хонадонларнинг бирида ёнғин рўй берди.

ИИВ жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, ёнғин оқибатида уйининг пол қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарар кўрган. Ёнғинни ўчириш вақтида уй эгаси Б.Снинг 2006 йилда туғилган ўғли А.Б.нинг куйган ҳолдаги жасади топилган.

Кўрилган чоралар натижасида уйга ушбу жиноятни жабрланувчининг қўшниси, 1996 йилда туғилган З.А. содир этганлиги аниқланиб, қўлга олинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг