Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Зангиотада тўқимачилик цехи ёниб кетди

Зангиотада тўқимачилик цехи ёниб кетди

11 январ куни Тошкент вилояти, Зангиота тумани, «Гулзор» МФЙда жойлашган тўқимачилик цехида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар келиб тушди.

Шунга асосан ёнғин-қутқарув экипажлари зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, ёнғинни бартараф этиш ишлари амалга оширилмоқда.

Маълум бўлишича цехнинг иккинчи қаватида ёнғин келиб чиққан, вазият назорат остида.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳат олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмади.

Ёнғин юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилиши маълум қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг