Заргарлик саноатини ривожлантириш бўйича Президент қарори имзоланди
Кеча, 3 март куни заргарлик саноатини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» каналида хабар берилди.
Қарорга асосан, «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси таркибига кирувчи юридик шахслар ва уюшма фаолиятида эркин равишда ягона ташкилотга бирлашиш йўли орқали қатнашаётган хусусий тадбиркорлар ўзлари томонидан ишлаб чиқилган заргарлик маҳсулотларини реализация қилиш қисми бўйича 2022 йил 1 январга қадар акциз, қўшимча қиймат, мулк, ер солиғи ва давлат мақсадли жамғармаларига ажратмалар ажратишдан озод қилинди.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йил 15 ноябрдаги Президент қарори билан хусусий тадбиркорларга ҳам эркин равишда ягона ташкилотга бирлашиш йўли орқали «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси фаолиятида қатнашиш имконияти берилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter