Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Зарифжон Омонқулов Зарбдор тумани ҳокими этиб тасдиқланди

Зарифжон Омонқулов Зарбдор тумани ҳокими этиб тасдиқланди

Фото: Жиззах вилояти ҳокимлиги

Жиззах вилояти Зарбдор туманига янги ҳоким тайинланди. Вилоят ҳокимлиги матбуот хизматига кўра, 23 ноябр куни Халқ депутатлари Зарбдор туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилиб, Зарифжон Омонқулов туманнинг янги ҳокими лавозимига тавсия этилган.

Депутатлар бир овоздан ушбу номзодни туман ҳокимлигига тасдиқлашган.

Зарифжон Омонқулов шу вақтгача Зомин тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.

Зарбдор тумани 2025 йил январидан Бекзод Тошпўлатов раҳбарлик қилиб келаётганди. 

Аввалроқ Жаҳонгир Жуманов Олтиариқ тумани ҳокими этиб тайинланганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг