Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Индонезияда зилзила: 10 киши ҳалок бўлди (фото+видео)

Индонезияда зилзила: 10 киши ҳалок бўлди (фото+видео)

Фото: «360tv.ru»

Индонезиянинг Ломбок оролида 6,4 балли зилзила содир бўлди, дея хабар беради «Haber7.com» сайти.

Бино остида қолиб кетган 10 киши ҳалок бўлган.

АҚШ Геология қидирув маркази (USGS) зилзилани Рихтер шкаласи бўйича 6,4 балл эканини маълум қилди.

Ернинг 7 километр чуқурлигида содир бўлган табиий офат туфайли кўплаб уйларга жиддий зарар етган.

Индонезиянинг Суматра оролларида 2004 йил декарбь ойида содир бўлган 9,1 балли зилзила 230 минг кишининг ҳаётига зомин бўлган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг