Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президент Зойир Мирзаевни Тошкент вилояти ҳокими лавозимига тавсия этди

Президент Зойир Мирзаевни Тошкент вилояти ҳокими лавозимига тавсия этди

Бугун, 22 сентябр куни Нурафшон шаҳрида бўлиб ўтаётган Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши сессиясида Тошкент вилоятига ҳоким тайинлаш бўйича ташкилий масала кўриб чиқилади.

Унда Президент Шавкат Мирзиёев Зойир Мирзаевни Тошкент вилояти ҳокими лавозимига тавсия этди.

Зойир Мирзаев 2021 йил ноябрь ойидан буён Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажариб келаётган эди.

Номзод бўйича муҳокамаларни бошлашдан аввал сўзни номзодга бериб, унинг 10 ой давомида вилоятда тўплаган тажрибаси ва хулосалари асосида келгусида ҳудудни жадал ривожлантириш, аҳолига муносиб турмуш шароити яратиш, мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича режаларини эшитиш таклиф қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг