Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қамашида номаълум йиртқич таёқ билан уриб ўлдирилгани айтилди

Қамашида номаълум йиртқич таёқ билан уриб ўлдирилгани айтилди

Фото: Ekologuz

Қашқадарё вилояти Қамаши туманида 19 март куни аҳоли «чупакабра»ни таёқ билан уриб ўлдиргани бўйича хабар тарқалди. Бу ҳақда «Ekologuz» Telegram каналида хабар берилди.

«Қамаши тумани Тўқбой қишлоғида чупакабра ҳайвонни таёқ билан уриб ўлдирдик», деб номланган видеотасвир ижтимоий тармоқларда тарқалган.

Ҳолат Қамаши тумани Ички ишлар бошқармаси ва Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси МФЙ фаоллари иштирокида ўрганилган.

Ўрганиш давомида 19 март куни Қамаши тумани Одоқжонбуз МФЙ ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги ер майдони суғориш ариғи қирғоқ қисмида 1 бош тулки боласининг жонсиз танаси ётгани аниқланган. Ҳолат жойида юрган 1 нафар шахсга видеотасвир кўрсатилиб, воқеа хақида сўралганда тулки боласини қўй- қўзиларни ҳуркитиб чиққан вақтида итлар тишлаб ўлдирганини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, шунга ўхшаш ҳолатлар ўтган йилларда ҳам кузатилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг