«Шайтанат»даги «Абдураҳмон табиб» образи ижрочиси вафот этди

«Шайтанат» филмидан скриншот.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, Дўстлик ордени соҳиби Муҳаммад Рафиқов 81 ёшида оламдан ўтди.
Муҳаммад Рафиқов қатор образлари билан томошабинлар эътиборига тушган. Жумладан, «Бобур»да Шайбонийхон, «Кеча ва кундуз»да Акбарали мингбоши, «Имом ал-Бухорий»да Имом Бухорий , Соҳибқирон»да Амир Темур, «Шайтанат»да Абдураҳмон табиб,«Ҳаким ва ажал»да Ибн Сино каби эсда қоларли образлар яратган.
Марҳумнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик изҳор этамиз.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter