Пандемия бошлангандан бери энг кўп касалланиш қайд этилган кун маълум бўлди
ЖССТ ўтган бир кеча-кундузда COVID-19 билан боғлиқ 106 мингта янги ҳолат қайд этилганини маълум қилди. Бу пандемия бошлангандан бери кузатилган энг юқори кўрсаткичдир, деди чоршанба куни Женевада бўлиб ўтган брифингда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
«Ўтган 24 соат ичида 106 мингта янги ҳолат қайд этилди. Бу пандемия бошлангандан бери бир кунда қайд этилган энг катта рақамдир. Қарийб учдан икки қисми тўртта мамлакат ҳиссасига тўғри келади», — деди у.
Гебрейесуснинг сўзларига кўра, ЖССТ, шунингдек, аҳоли даромади ўртача ва паст бўлган мамлакатларда COVID-19 ҳолати ўсишидан хавотирда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter