Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Пойтахтда номаълум шахс ёш ўқувчини ўғирламоқчи бўлгани айтилди

Пойтахтда номаълум шахс ёш ўқувчини ўғирламоқчи бўлгани айтилди

Ижтимоий тармоқларда эркак киши ёш болани қўлидан ушлаб тортганлиги ва бола ундан қочиб кетганлиги акс этган видео тарқалиб турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ баёнот берди. 

Жорий йилнинг 19 февраль куни Яшнобод тумани Авиасозлар-2 даҳасидаги 151-сонли умумий ўрта таълим мактабида номаълум шахс шу мактаб ўқувчиси 2011 йилда туғилган М.О.ни тўхтатиб, қўлидан ушлаб: «Шу мактабда таҳсил оласанми?» — деб сўраган. Вояга етмаган М.О. ушбу шахсни танимаганлиги сабабли у билан гаплашмаслигини билдириб, қўйиб юборишини айтган, сўнг уйига кетган.

Бола ҳозирда ота-онасининг ёнида соғ-саломат ҳолатда экани айтилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Ўрганишлар жараёнида видеода акс этган шахс 1994 йилда туғилган М.У. эканлиги аниқланган.

Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади, дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг