Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Тошкент отчопари»да отлар очидан ўлмоқда

«Тошкент отчопари»да отлар очидан ўлмоқда

Видеодан лавҳалар

Ипподромдаги отлар озуқа етишмаслигидан нобуд бўлган. Бу ҳақда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ахборот хизмати маълум қилди.

Ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган «Тошкент отчопари» акциядорлик жамиятига тегишли отхонада содир бўлган воқеалар Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси мутахассислари томонидан батафсил ўрганилган.

Ўрганишлар давомида мазкур отхона ветеринария санитария кўригидан ўтказилди.

Маълум бўлишича,  «Тошкент отчопари» акциядорлик жамияти отхонасининг воқеа содир бўлган учта бўлмаси фуқаро Қодир Содиқовга ижарага берилган ва у бу ерда 14 бош от сақлаган.  Отларга ёлланма ветеринария хизмати кўрсатилмаган. Етарли ва зарурий озуқа жамғарилмаган. Нотўғри озиқлантириш натижасида 2 бош оти нобуд бўлган, қолганлари ўта озғин ҳолатга келиб қолган.

Қайд этилишича, «Тошкент отчопари» акциядорлик жамиятида Ички ишлар вазирлигининг 60 бош, Миллий гвардиянинг 18 бош, фуқароларга тегишли 72 бош, жами 150 бош от сақланади.

Мазкур отлар ветеринария хизмати томонидан куйдирги касаллигига қарши эмланган. Бруцеллёз касаллигига қон намуналари, гельминтларга қарши ахлат намунаси олиниб, диагностик текшириш учун Республика ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказига топширилган ва диагностик текширувдан ўтказилган.

Текширувлар натижасида отларда юқумли ва хавфли касалликлар аниқланмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг