Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АҚШнинг Ўзбекистондаги янги элчиси тасдиқланди

АҚШнинг Ўзбекистондаги янги элчиси тасдиқланди

Жонатан Ҳеник амалдаги элчи, АҚШнинг Қозоғистондаги элчиси лавозимида фаолиятини давом эттирадиган Дэниел Розенблюм ўрнига келади.

Жонатан Ҳеник — АҚШ дипломатик хизматининг юқори лавозимли амалдори. Ўтган йилдан бери у Миллий мудофаа университети қошидаги Ахборот ва кибермакон коллежида АҚШ Давлат департаменти кафедраси мудири лавозимида ишлаб келган.

Илгари у Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бюросида Давлат котиби ёрдамчисининг ўринбосари лавозимида ишлаб, Марказий Осиё давлатлари бўйича масъул бўлган. У рус, португал, турк ва озарбайжон тилларини билади.

Ҳеник «АҚШ манфаатларини илгари суриш ва Ўзбекистон билан стратегик шериклигимизни мустаҳкамлаш, икки томонлама хавфсизлик, халқлар ва иқтисодий алоқаларимизни мустаҳкамлаш ҳамда демократик қадриятларни илгари суриш»га интилишини таъкидлади.

Аввалроқ АҚШ президенти Жо Байден мамлакатнинг Ўзбекистондаги янги элчиси сифатида Жонатан Ҳеник номзодини кўрсатгани хабар қилинганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг