Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Бундан буён Афғонистон ҳудудидан ҳужум бўлмайди» – Амирхон Муттақий

«Бундан буён Афғонистон ҳудудидан ҳужум бўлмайди» – Амирхон Муттақий

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов «Афғонистон: хавфсизлик ва иқтисодий ривожланиш» мавзусидаги Халқаро конференцияда иштирок этиш учун ташриф буюрган Афғонистон ташқи ишлар вазири в.б. Амирхон Муттақий билан учрашди.

Учрашувда Амирхон Муттақий Афғонистон ҳудуди бундан буён Ўзбекистон ва минтақанинг бошқа давлатлари учун хавф туғдирмаслигини билдирди.

Афғонистон делегацияси раҳбари Ўзбекистон томонига Афғонистонга Термиз шаҳридаги кўп функцияли транспорт-логистика хаби, шунингдек, энергетика ва инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш орқали кўрсатилаётган инсонпарварлик ёрдами учун самимий миннатдорлик билдирди.

Владимир Норов афғон томонини халқаро ҳамжамиятнинг асосий талабларини тез фурсатларда бажариш, жумладан, кенг вакилликка асосланган ҳукумат тузиш, аёллар ва миллий озчиликлар ҳуқуқларига риоя этиш, қизларнинг тўлақонли мактаб таълими билан таъминлаш бўйича самарали чоралар кўришга чақирди.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 5 июл куни Термиз шаҳрига Афғонистон ҳудудидан снарядлар келиб тушганди. Забиҳуллоҳ Мужоҳид ҳодиса юзасидан баёнот бериб айбдорлар қидирилаётганини айтган. Орадан кўп ўтмай, Ўзбекистонга ракета ҳужумларини уюштирган гуруҳ қўлга олинди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг