Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Дилнозахон Каттахонова Бош вазир ўринбосари бўлди

Дилнозахон Каттахонова Бош вазир ўринбосари бўлди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида депутатлар қарори билан Дилнозахон Каттахонова Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси этиб тайинланди.

Шу муносабат билан мазкур лавозимда ишлаб келган Зулайҳо Маҳкамова эгаллаб турган вазифасидан озод этилди.

Тайинловга қадар Дилнозахон Каттахонова Ёшлар ишлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият юритиб келаётганди.

Маълумот учун, Дилнозахон Каттахонова 1991 йил 2 июлда Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида туғилган. У 2014 йилда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг бакалавриат босқичини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида 2016–2017 йилларда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг Халқаро алоқаларни ривожлантириш ва нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш бўлимида бош мутахассис лавозимида ишлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг