Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эроннинг ШҲТга аъзолиги бўйича келишув имзоланди

Эроннинг ШҲТга аъзолиги бўйича келишув имзоланди

Эрон Ислом Республикасининг ШҲТга аъзо давлат мақомини олиш учун мажбуриятлари тўғрисидаги меморандум имзоланди.

ШҲТ Бош котиби Чжан Минг бугун Эрон учун ҳам, ташкилот учун ҳам муҳим кун дея таъкидлади.

Эроннинг иштирокчи давлатлар гуруҳига кириши Шанхай ҳамкорлик ташкилотини мустаҳкамлайди. Меморандумда кўзда тутилган барча мажбуриятлар бажарилгач, Эрон Ислом Республикаси ШҲТнинг тўлақонли аъзосига айланади.

Эслатиб ўтамиз, 2005 йилда Эрон ШҲТда кузатувчи давлатга айланди. Мамлакатнинг ташкилотга тўлақонли аъзолигига кириш жараёни 2021 йилда бошланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг