Жарқўрғон туманига янги ҳоким тайинланди
27 март куни бўлиб ўтган Халқ депутатлари Жарқўрғон тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Жарқўрғон туманига янги ҳоким тайинланди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, сессияда Жарқўрғон тумани ҳокими вазифасида ишлаб келган Элмурод Авазов эгаллаб турган лавозимидан озод этилгани маълум қилинди.
Вилоят ҳокими томонидан Жарқўрғон тумани ҳокими лавозимига Сапаров Илҳом Очилович номзоди таклиф этилди. Ушбу номзод Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари томонидан маъқулланди.
Маълумот учун, Илҳом Сапаров 1975 йилда Термиз туманида туғилган. 2002 йилда Термиз давлат университетининг бакалавриат, 2011 йилда магистратура босқичини тамомлаган. Меҳнат фаолияти давомида Сурхондарё вилояти Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, Халқ таълими ҳамда Маданият бошқармаларида раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган.
У тайинловга қадар эса Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter